Бу йил, шундай ла бу йил ичидаги Ийд Рамазон ойи, бошқа ойлардан бўлиб, халқимизнинг эсдан қоладиган ойлардан бўлди. Сабаби, Рамазон ойидаги 30 куннинг ҳар бир куни тожсимонвируси (Covid-19) сабабли Қиғизистонда ва деярли барча мамлакатларда фавқулодда холатлар ва ахвол, карантинга тўғри келиб, одатагидан бошқача чекловлар билан якунланди. Кирғиз Республикасининг Президенти ҳам Рамазон Хайт байрамига боғланган табрик сўзида, Covid-19 билан курашишда ва карантин шартларига риоя қилишларига кирғизистонликларни чақириб, ва уларни бундай кунларда хамжихатликда бўлганликлари учун ўз миннаддорчиликларини билдирди. Сабаби, Кирғизистон халқининг кўп қисми Ислом динини махкам тутганлиги, ва Рамазон ойида кўплаб халкни рўза тутишлари тинчликни саклашга хиссасини қўшган потенциал эканлигини кўрсатди. Бироқ, худди шу вақтда тожсимон вирусини Кирғизистонга кириб келиши ва тезлик билан ёйилиши, мусулмон зиёратчиларига ва даватчиларига юқуши ва уларнинг айримлари бу вабо касаллиги билан касалланиши жамият орасида ташвишланишларни ва кескинлик билан салбий фикрларни, қарама- карши ўй фикрларни пайдо қилди.
Covid-19 ва зиёратчилар
Келинг Covid-19 хақида қисқача фикр юритайли. Инглиз тилида ёзилган Covid-19 (ўзбекча Ковид 19 деб ўқилади) Со корона (тож) деганди билдиради, қисқартирилиб олинган, vi вирус (вабо) сўзини қисқартирилгани ва d харфи disease (касаллик) деганди билдириб, 19 сони эса бу вабо тожсимон вируси 2019 йили аниқланганлиги сабабли ўша йилнинг сони белгиланган. Бу тожсимон вируси биринчи бўлиб, Хитой давлатининг Ухань шаҳрида рўйхатга олинган ва бу шаҳардан бошқа кўплаб мамлакатларга тарқаб, глобал масштабдаги пандемияга айланди.
Ҳайрон қоларли тарафи шуки – Қирғизистонга биринчи бора бу вирус (вабо) Хитой Қирғиз чегараси орқали кирмади. бироқ, Сауд Арабистонига Умра (кичкина хожилик) зиёратига бориб келганлар орасидан Жалал Абад областининг Сузак районидаги қишлоқларида рўйхатга олинди. Шунга асосланиб айрим фуқароларимиз дархол Қирғизистон Мусулмонлар бошқармасининг мутахасислари бунга жавоб беришлари керак деб айблай бошлашди. Бироқ бу ердаги хақиқатни айтиб қўйиш керак, Умра зиёрати Хаждан (хожилик сафаридан) фарқ қилиб , у Муфтият тарафидан бажарилмайди. Бошқача айтганда .Қирғизитонда Умра туризм қатори қабул қилиниб, бу нарсага монополия йўқ ва кўплаган авиакомпаниялар, туристик агентликлар орқали бориб келишлари мумкин.
Умра сафарига бориб келган зиёратчилар пандемия бошланишларини, бу вирус тез ёйилиб кетаётганлигини билмай кичик хожилик тўйларини ўтказганга улгуриб, қўшниларни ва қариндош уруғларини, ўзларини ҳам халокатга, таваккалликка солишди. Нима қилса хам Умра сафаридан қайтиб келаётган зиёратчиларнинг кейинги гуруҳларини текшириш кучайтирилиши вирусни бундан кейин тарқалиши кескин камаййтирилди десак хато қилмаган бўламиз. Бироқ маълумотларни етказишлик заифлигиданми ёки бошқа сабабларданми, айтсак айрим зиёратчиларимиз “биз тозамиз, хеч қаеримиз оғригани йўқ” деб, 14 кунлик обсервацияга ётишдан бош тортишганга харакат қилишди. Айтган билан, Covid-19ни уларга ва уларнинг яқинларига қанчалик хавфли эканлиги ҳақида маълумот берилгандан кейин, улар ҳам кўрилаётган чораларни тушуниш орқали қабул қилишиб, обсервация ва карантин режаларини сақлай бошлашди.
Социал тармоқларни айрим қўштирноқ остидаги қўлланиувчилари бўлса, зиёратчиларга қарата салбий фикрларни ёғдиришиб, уларни тўғридан тўғри вирус тарқатувчилар қатори айблашга киришишди, айримлари уларни химоялаб чиқишди. Ўшани касофатидан (сабабидан) социал тармоқларни кўлланувчилари орасида икки ажрим пайдо бўлди. Аммо, вақт кўрсатгандай бошка мамлакатдан келган фуқароларимизнинг орасида ҳам Covid-19 бор деб топилганлар ҳам рўйхатга олина бошлади.
Covid-19 ва даватчилар
Қирғиз Республикасининг Конституцияси фуқароларни қайси динга ишониши ва тоат ибодатларни дин йўлида қилишлари эркинлигини таъминлаб, даватчиларга ҳам ўз диний миссиясини қонун бўйича юрғизишга мумкинчиликларни беради. Қирғизистон Мусулмонлар бошқармаси (Муфтият) олдида ҳам дават юрғизишни йўлга солиш бўйича ҳам махсус бўлим ишлайди. Даватчиларнинг кўпчилиги “Таблиги жамоат” ташкилоти аъзоси бўлганлигидан, улар вақти вақти билан Покистон ўлкасига, Хиндистонга, Бангладешга дават ёки йиллик мжлисларга, ўқишларга бориб туришади.
“Нима сабабдан айни шу мамлакатларга бориб туришади”деган саволга жавобни шу ташкилотнинг тарихидан олсак бўлади. Бу ташкилот Буюк Британия Хиндистонни колония остида олиб турган вақтида пайдо бўлган. Ўша вақтда Покистон ва Бангладеш (улар кейинчалик, Хиндистондан Покистон, Покистондан Бангладеш бўлишлигини ўз олдича мамлакат қатори пайдо бўлишган) мамлакатлари дунёнинг сиёсий харитасида пайдо бўлмаган эди. Юқорида айтилган 3 аймоқни барчаси Британия Хиндистони қатори маълум эди. Шундай қилиб, бу ташкилот 1926 йили махаллий Ислом олими Мавлоно Мухаммад Илиёс тарафидан сиёсий эмас, тинчлик йўналишидаги диний харакат сифатида пайдо бўлган. Бу харакатни ўша вақтдаги хукумат текшириб, давлатга ва жамоатчиликка хавф туғдирмайди деган хулосага келган ва бу ташкилотнинг ишларига қаршилик қилган эмас. Аксинча, ишларини давом эттиришга рухсат берган.
Бу ташкилотнинг махаллий аъзолари – даватчилари Ислом динини тинчлик йўли билан кўплаган мамлакатларда, унинг ичида Қирғизистонда ҳам дават (чақириш) йўли билан тарқатиб келишмоқда. Ушбу .йилнинг бахор ойларида бу ташкилот Хиндистонда,Малазияда ва бошқа мамлакатларда одаттагидай ўзларининг халқаро даражадаги мажлисларини ўтгазишган. Бу мажлисларга кўплаган давлатлардан ташриф буюрган даватчилар қатнашишган. Ўша йиллик халқаро мажлислар орқали Covid-19 тарқалиб кетишига шароит тузилган деб, Хиндистон ва Покистондаги кўплаган оммавий ахборот воситалари ёзиб чиқишди. Ўша мажлисларга қатнашиб келган, қирғизистонлик даватчилар орасида ҳам Covid-19 вирусу борлиги хақида махаллий оммовий ахборот воситалари маълум қилишди. Ўз навбатида бул фактлар , жамиятда даватчиларга бўлган салбий фикрни яратиб, “Таблиги жамоат” ташкилотига бўлган антагонистик кўз қарашларни хам кучайтириб юборди.
Айтганча , бу ташкилот сиёсатдан олис, оддий диний харакат бўлганлигига қарамасдан, Россияда, Қазоғистонда ва Ўзбекистонда экстеримистик деб топилиб, ташкилотнинг харакатига кўп йиллардан бери тақиқланиб келмоқда. Бироқ , Қирғизистон мустақил мамлакат ва ўзининг имтихон (экспертиза) ва текширувларига таяниб, бу ташкилотга тақиқ қўйган эмас. Сабаби битта хам даватчи экстеримистик ёки зўравонлик ишларига ёки бўлмаса давлат тузилишига қарши ишларга , воқеаларга қатнашиши ёки боғлиқлиги борлиги исботланган эмас. Аксинча улар қишлок ерларда айрим фуқароларни алкоголизмдан ёки жамият тартиб бузишлардан қайтариб, дин асосларини ўргатишмоқда. Муфтиятнинг Дават бўлими ўзининг миссиясини самарали (эффектив) бошқариши билан даватчиларнинг потенциалини жамият тинчлигини сақлаш учун фойдалана бергани яхши.
Рўза вақти, Covid-19 ва унинг иккинчи тўлқини
Ушбу йилнинг Рамазон ойи бошқача бўлди, ушбу йилдаги мусулмонларнинг юриш-туришига кўп ўзгаришларни олиб келди. Масалан, бу ойда хар жума куни бўладиган жамоат билан ўқиладиган жума намози, кечки тарових намозлари, беш махал масжидда ўқиладиган намозлар, жамоат билан ёки қариндош-уруғ билан ўтказиладиган ифторликлар (оғиз очишлар), оммавий Рамазон Хайт намози тожсимон вирусининг тарқалишига тўсқинлик қилиш мақсатида тўхтатилди. Бошқача айтганда, фуқаролар фақат ўзининг оиласи билан вақтларини ўтказиб, социал изоляцияда қолишди.
Албатта, Covid-19 пандемияга айлангандан кейин карантин чекловлари глобал масштабга ўтиб, нафақат мусулмонлар эмас, христианлар, еврейлар, буддислар, индуслар ҳам ўзларининг диний оммовий байрамларини тўхтатиб, муқаддас жойларга зиёратга боришларини ҳам чеклашди. Кўплаган масжидлар , черковлар, синагогалар, храмлар бўш қолди. Ҳозирги вақтда, саломотликни сақлаш ва Covid-19 билан курашиш штабида ва чет давлатларда ҳам ушбу тожсимонвирусининг тарқалишини иккинчи тўлқини қайталаниши мумкинлиги хақида эслатмалар айтилмоқда.
Тўғри, бу нарса асосан фуқароларни жамоат жойларда ўзини қандай ҳатти-ҳаракатларига боғлиқ. Агарда фуқаро саломатликни сақлаш мутахасисининг маслахатларини қабул қилмасдан, ўз билармонлик билан жамоат жойларида ҳимоя маскаларини тақмасдан, санитар режаларига риоя қилмасдан юриб, Covid-19 иккинчи тўлқини пайдо бўлса, унда қайтадан фавқулотта вазиат , ахвол яна карантин чекловларни киргизишга мухтожлик пайдо қилади. Ўша сабабдан, бутун глобал жамият , уни ичида бизнинг қирғиз жамиятимиз бу масалада жавобгарликни сезиб, жамиятимизнинг хавфсизлигини ва соғ-саломатликни биринчи ўринга қуйишимиз афзал. Шундай ахволда Муфтият ҳам ўзининг ишларини актив олиб боришига вақт етди. Сабаби, олдида Курбон Хайит байрами июль ойининг охирги хафтасида, Мустақиллик куни август ойининг охирида бўлади. Муфтият махаллий нодавлат ташкилотлари билан ушбу йўналиш бўйича ишни кучайтирса бўлади.
Эркинбек КАМАЛОВ, Жалал Абад шахри.
Киргиз тилидан узбек тилига Умиджон АЛИБАЕВ таржимаси.
Бу материал ярми АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштирилган Бутурувчиларнинг Ковид-19 тезкор ҳаракат грантлар программасининг ҳисобидан тайёрланган. Кўрсатилган тезкор грантлар программаси Кирғиз Республиқасидаги АҚШ элчилиги тарафидан молиялаштирилиб, Американинг халқаро билим бериш кенгаши (АКСЕЛС) орқали ишга оширилади. Бу ерда келтирилган таклифлар, хулосалар ва фикрлар фақат муаллифларнинг ўйини англатади ва Қирғиз Республикаси АҚШ Элчилигининг ёки Американинг халқаро билим бериш кенгашининг кўз карашига тўғри келмаслиги мумкин.