Бутун дунёга келган офат, вабо тожсимон вирус, бизнинг мамлакатимизда ҳам тарқалиб, мамлакатимизда фавқулотта вазиятга қараб фуқароларимизнинг соғлигини сақлаш мақсатида масжидлар ҳам вақтинча ёпилган эди. Эндиликда тожсимон вирусига қарши кураш бўйича республика штабининг қарори билан масжидларда жамоат намозларини ўқилишига рухсат берилди. 12 июндан бошлаб республика фуқаролари жоме масжидларида жума намозларини ўқиш бахтига муяссар бўлдилар. Тожсимон вирусни мамлакатимиздаги мусулмон фуқароларига таъсири ҳақида , Жалал-Абад областининг қозиси Аблулазиз хожи Закировга бир неча саволлар билан мурожат қилдик.
—Мамлакатимиз ахолиси тожсимон вирус тарқалгани сабабли карантинда ўтиришди, қариндош –уруғ, дўст –биродарлар хонадонига борди- келди қилиш чекланди. Масжидлар ҳам беркитилиб, бир қанча ноқулайликлар яралди. Ўша вақтдаёқ иждимоий тармоқларда вабони ёйилиши сабаби, даватга ёки умра сафарига борган мусулмонлар деб айблашлар бўлди. Бу воқеалар бўйича қандай фикрдасиз?
-Бисмиллахир-рохманир-рохим! Мехрибон ва кечиримли зот Аллох таоло номи билан бошлайман. Аллохга чексиз мақтовлар ва севимли пайғамбаримиз Мухаммад (САВ) хамду саловатлар бўлсин.
Дунё юзини қоплаган тожсимон вирус,бизнинг юртимиз Қирғизистонга келганида биз учун қийин ахволлар бўлди. Сабаби узоқ тарихда бундай ахвол биринчи бора бўлди десак янглишиш бўлмас. Сўраб – суриштирсак биз билган тарихда масжидлар ёпилганлиги хақидаги воқеа белгиланмаган. Беш вақт намоз ўқиладиган масжидларнинг ёпилиши , бизнинг даврда биринчи маротаба бўлганлигини оқ соқол боболаримиздан эшитдик.
Албатта, касалликни тарқалишига умрага борган мусулмонларни айблашлар бўлди. Биз айтамизки, бу бир сабаб бўлиб қолди, бу сабаб ортида кўп яхшиликлар бор. Бир қийинчилик келса, унинг ортидан икки енгилчилик бор дейишади. Жамиятимизда ҳар хил инсонлар бор.Уларнинг айримлари бошланишида жахлга берилиб хар қандай айбловларни айтишди. Умра ибодатига бормасанглар бўларди деган фикрлар айтилди. Хақиқатдан тожсимон вируси шовқини тарқалгунча, Қирғиз мамлакати чет ўлкаларга чиқишни тақиқламаган эди.Шу сабаб мусулмонлар умра ибодатига бориб келишарди. Яна бир нарсани айтиб ўтсак. Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармаси 2020-йили умра ибодати бўйича биринчи маротаба ишини бошлади. Бу кунгача ушбу масала бўйича туристик фирмалар ишлаб келишган эди.Шу дин бошқармаси тарафидан умра ибодатига бориб келганларнинг ичидан касаллик юқтириб олганлар аниқлангани йўқ. Саломатликни сақлаш вазирлиги муфтиятга эслатма берганидан кейин умра ибодатига бориш тезда тўхтатилган. Биз умрага бориб келганлардан телефон орқали боғланишиб, хабар олиб, уларнинг касалликка чалинмаганлигига гувох ҳам бўлганмиз.
—Ижтимоий тармоқларда ана шундай айбловлар, қарши фикрлар мусулмонлар орасида дискомфорт (ноқулайлик) яратдими, нима қилса ҳам бу кўнгилга ёқимсиз нарса.
-Албатта, кўнгилга ёқимсиз. Лекин мен бир нарсани эсга олмоқчиман. Умра ибодати бу дам олиб, саёхат қилишга мўлжалланмаган. Қалбига Аллох таоло иймон нурини солган инсон муқаддас жойларга борсам, яхшиликларга эга бўлсам деб ният қилиб, атайлаб умид билан боришади. Ислом маданиятида муқаддас жойлар, тоғлари бор муқаддас Макка шаҳри бор. Макка шаҳрига муқаддас деган статусни ( номни) Аллох таолонинг ўзи берган, уни оддий банда атаб қўйган эмас, оддий банданинг бундай қилишга қудрати етмайди. У муқаддас жой барча одамларни бириктирувчи, бир кариндош уруғ, дўст биродар қилувчи маскан. Хозирги бизнинг хаётимизда терининг ранги бўйича манфий воқеалар содир бўлиб турган вақтда унинг маъноси улкандир.
Бу муқаддас масканда инсонларнинг барчаси бир-бирлари билан қон-қариндош эканлигини тасаввур қилишади, сезишади, бир-бирларига бор мехрини беришади. Бу масканга бориб келгандан кейин инсонларнинг деярли саксон фоизида рухий ҳаёти, қалби аввалгидан ижобий тарафга ўзариш бўлади. Улар одоб-ахлоқли, адолатли, иймон ва инсофли бўлишади ва уларда салбий белгилар йўқолади. Бу ҳам бўлса, ўша муқаддас масканнинг таъсири. Ўша сабабдан умра ибодатига борганларни ёмон кўриш яхшиликка бўлмайди. Агар бу касаллик бизга келса, бошқа барча ерлар билан, йўллар билан келарди. Қўшни давлатларга ҳам умрадан келмай, бошқа тарафлардан бу касаллик келди ку. Албатта, динни тўғри тушунмаган, динни хурмат қилмаган одамлар жахлга миниб, ижтимоий тармоқларда хар қандай коментарийларни ёзишди. Бироқ биз бу кўринишни сабрлилик, тушуниш йўли билан қабул қилдик. Сабаби сабр яхшиликни эшигини очади, у жаннатнинг калити. Мана. Аллохга шукур -ки, қийин вақтлар ўтди, барчаси ўз йўлига тушди.
—Карантиндан кейин халқнинг кундалик ҳаётида борди-келди,бир-биридан хабар олишлик савдоси қайтадан кучай бошлади. Қирғизистон Республикаси Штабининг маълумоти бўйича Ковид -19 (Covid – 19) касаллига чалинганлар сони тезлик билан ўса бошлагани кузатилади.. Ўшандай ахволда масжидлар очилиб, жума намозларини ўқишга рухсат берилди.. Жамоат намозларини ўқиш орқали касални яна кучайиб кетмаслиги учун сизларда қандай шарт-шароитлар тузилди?
-Дарҳоллик билан айтгим келади, динимизда жамоатда барака бор деп айтилади. Ҳар бир ишни жамоат билан бажаришда барокат бўлади. Қанча кўп намозхон бўлса, ўшанча кўп савоб бўлади, жамоат билан намоз ўқишни гашти, масжидни атмосфераси бошқача бўлади. Бу бўйича севимли пайғамбаримиз Мухаммад (САВ) нинг яхши васиятлари бор. Шунинг учун ҳам биз беш вақт намозни жамоат билан масжидга бориб ўқиймиз.
Мана Аллохга шукур, 8-июндан тожсимон вирусга қарши кқрашиш бўйича республика тезкор штаби билан мамлакат мусулмонларининг дин бошқармаси бу масалани қараб чиқиб, масжидларда намоз ўқишга рухсат берилди. Намозга рухсат берилишида махсус талаблар бўлади. Сабаби тожсимон вирус бутунлай йуқолиб кетгани йўқ, ҳали ҳам бор. Жамоатнинг умри, соғлиги ҳам хафвли холатда турибди. Юз ниқобини тақиш, бир ярим мерт оралиқда туриш, антисептикларни ҳар доим кўлланиш, кирганларнинг тана хароратини текшириш талаблари адолатли қўйилди деб ўйлаймиз.
Бугунги кунда областимизда 686 масжид бўлса, унинг 255 таси катта (жоме) масжидлар. Айниқса жоме масжидларига халқ зич келганлигидан, биз жума намозига тайёргарликни, тушунтириш ишларини олиб бордик. Масжидлардаги гиламларнинг ҳар бир 1,5 метрига белгиларни қўйиб чиқдик. Ундан ташқари, муфтиятдан бизга махсус буйрук келган, бу буйруқ бўйича соат 13:10 да жамоат келиб жойлаша бошлайди. Соат 13:25гача имом жамоатга 1,5 метр оралиқни сақлаб туришни кузатиб, тушунтириш ишларини олиб боради. Соат 13:25 да азон айтилади, ва намоз ўқилади. Бурун 10-15 минут ўқиладиган хутбалар, 2-3 минутда айтилиб, қисқа суралар ўқилиб, жамоатни эртароқ (тезроқ) бўшатганга харакат қиламиз. Соат 13: 45 да масжидга, намозга келган жамоат масжиддан чиқиб кетиши керак. Олдинлари намоздан кейин жамоат аъзолари бир-бирлари билан саломлашиб, қучоғлашиб кўришиб турилган бўлса, энди бунга тақиқланди. Ундан кейин, хозир хавфлилик барчасини эсга олиш билан масжидга ёши ўтиб қолган, тана харорати юқори бўлган кишилар кела олмайди. Уни ҳам имомлар кўнгилга олишади, Аллох буюрса.
—Масжидлар учун асосий даромад манбаи қайси? Масжидларга келип, у ерда мунтазам намоз ўқиган жамоат аъзоларининг ихтиёрий хиссалари бўладими? Энди янги шартларга лойиқлаш, таъмирлаш, тоза сув ва электр энергияси каби чиқимларни масжидлар қандай қилиб таъминлашади? Ёки хукуматдан қандайдир енгилликлар бўлдими?
-Қирғизистон – (светский) дунёвий давлатдир ва Қирғизистон Мусулмонлар диний бошқармаси ўз фаолиятини давлатдан ташқари, мустақил равишда юритади. Ҳар бир масжиднинг ўз бюджети масжидга келган жамоат аъзоларининг хиссаларидан иборат. Қишлоқда бўладими, шаҳарда бўладими жоме масжидига келган кекса-ю ёш беш вақт намоз ўқийди, шу билан бир қаторда ёруқлик, сув, таъмирлаш ва бошқа харажатларни жамоат ўзларининг хиссалари орқали юрғизишади. Бу нарса бурундан бўлиб келган, бундан кейин ҳам давом этади, иншаоллох. Бизнинг уставда, хўжалик масалалари ҳам қаралиб чиққан. Жамоатнинг таклифи, имомнинг розилиги билан мутавали (кассир) сайланади. Агар жамоат аъзолари масжидга моддий харажатдан ёрдам берса\, у киритилади ва ёрдам берган кишига квитанция берилади. Кейин бу маблағни ишлатилиши бўйича ҳафтасига , ойига ёки ҳар чоракда жамоатчиликка ҳисобот берилиб турилади.
Энди тожсимон вирусига боғлиқ харажатлар ҳам ўша тартибда сарфланади.
—Ушбу йилда хожилик сафарини уюштириш қандай тартибда бўлади? Борувчиларнинг рўйхатлари тузилган бўлса, кейинги йилга ўша одамлар борадими, ёки янги рўйхат тузиладими?
-Хожилик масаласига келсак, ислом дини фарзларидан бешинчиси – агар мусулмон кишисининг имконияти бўлса ва соғлиғи яхши бўлса, умрида бир марта Ҳажга бориши керак. Б у йилги ҳаж зиёрати учун вилоятимизга қишлоқ хўжалик хукуматидаги статистикага муофик квоталар бўлинган. Рўйҳатлар ҳам аниқланиб, ўша рўйхат бўйича тўламлар ҳам тўланиб бутган. Ҳозир Қирғизистон Мусулмонларининг дин бошқармалигининг хожилик штаби хукумати қарорини кутиб ўтирибмиз. Ҳожилик штаби Саудия давлатининг вазифаларини кутиб туришибди. Энди Саудия мамлакати ҳожилик сафарига рухсат берилган вақтда ҳам , бизнинг мамлакатимиз унга рухсат берадими ёки йўқми, савол туғилади. Сабаби бизда касаликнинг пайдо бўлиш, ривожланиб кетмоқдами, ўшанга қараб Саломатликни сақлаш вазирлиги қарор чиқаради. Баъзи оммавий ахборот воситаларида маълумотлар чиқа бошлади: агарда
ҳожилик сафари бўлса ҳам , у Саудия хукумати тарафининг ҳожилик талаблари бўйича ишга оширилади. Масалан, ёши ўтиб кетган кишилар бора олмайдилар, яна ўтган йилга нисбатан квота оз берилиши мумкин. Агарда қандайдир қарор қабул олинса, ҳожилик штаби бизга ҳабар беради ва биз ўшанга яраша тушунтириш ишларини юргизамиз.
—Бу йили тожсимон вирус билан боғлиқ ишларга муофиқ, Курбон Ҳайит байрамини уюштириш қай ахволда бўлади? Янги қоидалар жорий этиладими?
-Хали олдинда буюк Курбон хайит байрами келмоқда. Тахминан 31-июлда бўлади деб айтмоқдамиз. Худо хохласа Қурбон хайит намози бўлади, яхши ниятлар, дуолар қилиб турайли. Сабаби жума намозларига рухсат берилди, энди худо хохласа, Хайит намозларига ҳам етиб борамиз. Ўшанга яраша талабларни мусулмон биродарларга ўргатиб юқори савияда хавфсиз нишонлашга харакатлар бўлади. Рўза хайит намози ўқилмай қолди, бунга вазият йўл қуймади. Ундай бўлгани билан беш вақт намозини ўқимай, аммо хайт намозларига бориб юрган фуқароларимизга ҳам бўлади. Ўшалар кутган хайит намозига бора олмай қолишди.
—Афтидан, тожсимон вирус шароитида яшашга одатланган жамоанинг санитария – гигеник маданиятини яхшилаш зарурати пайдо бўладиганга ўхшайди. Тегишли идоралар ушбу ишни тарғиб қилишда фаол харакат қилмоқдалар. Сизнингча, бунда диний ҳамжамият ҳам ҳисса қўшиши керакми? Агар шундай бўлса, улар қандай ҳисса қўшишади? –
-Айтадиган бўлсак, бугунги кунга қадар короновирус учун ҳеч қандай вакцина топилмади ва у бугунги кунда ҳам хавфлидир. Ислом динида бизнинг соғлигимиз Аллох тарабидан бизга берилган омонат эканлиги айтилади. Динимизда инсоннинг ҳаёти, умри, ва шундай-ла соғлиги биринчи ўринда туради. Динимиздаги кўплаган шартлар, талаблар, хукмлар соғлиққа боғлиқ. Масалан, Намозни адо этиш учун ҳам инсон танаси, ақли ва фикри, намоз ўқийдиган жойи тоза бўлиши керак. Инсон ва жамият ўртасидаги, одамлар орасидаги муносабатлар пок бўлиши муҳим аҳамиятга эга.
Энди тожсимон вирусга келсак, шифокорлар ҳар йигирма дақиқада қўлни совунлаб ювиб туришни , санитар-гигиена қоидаларга риоя қилишни биздан талаб қилишмоқда. Бу касалликнинг олдини олиш учун шартлар шундайлигини айтишмоқда. Биз пок бўлишни, бир-биримизга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни ўргандик. Энди биз масжидларда махсус рейдлар ўтказамиз ва санитария талабларига риоя қилинишини назорат қилиш мақсадини олдинга қўйдик. Бунинг сабаби, жамоат аъзолари эски ижтимоий ишларга риоя қилишмасдан бошқа хатоларга йўл қўйишлари мумкин. Ҳар доим биз аҳолини хабардор қилиш бўйича талабларни ўтказишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир намоз вақтида ниқобларни тарқатиш ва антисептиклардан фойдаланишни амалга оширамиз.Шу нуқтаи назардан, бизнинг бюджетимиз етарли бўлмайдиганга ўхшайди. Шунинг учун биз ушбу масалани жамоатчилик билан ўртага ташламоқчимиз. Худди шу ниқоб ва антисептик ушбу жамоат аъзосининг соғлиғи учун зарур. Барчамиз буни тушунишимиз керак. Фурсатдан фойдаланиб, Мусулмон биродарларга мурожат қилмоқчиман. Ҳар бир инсон ўз соғлиғи ҳақида ғамхўрлик қилиши керак. Соғлик бизга Аллох тарафидан берилган неъмат. Муқаддас Қуръонда, Аллох таоло сизга умрни, соғлиқни ва ҳаётни сизларга омонат қилганлиги айтилади. Аллох таоло: “Ўз қўлинглар билан ўзингизнинг умрингизга завол қилманг” – дейди. Агар биз бугун ўзимизга ғамхўрлик қилмасак, касаллик юқтириб олсак ва бу касаллик билан вафот этсак, қандайдир даражада Худо олдида жавобгар бўламиз. Аллох, касалликдан қандай сақланиш кераклигин ҳам айтди. Агар биз қоидаларга риоя қилсак, ниқобларни тақсак, тоза юрсак ҳеч қачон касал бўлмаймиз.Ҳозир кўчаларга чиқиш кўпайиб бормоқда ва бу ҳаёт тарзига айланмоқда. Афсуски, биз мълумотлардан статистикани ҳам кўрмоқдамиз, касалликнинг тарқалиши ўсиб бормоқда. Жамият буни ўзи тарозига солиб ўлчаб, ўзи учун тўғри хулосалар чиқариши керак.
Мана ҳозирги кунда Мусулмонлар фойдасига масжидлар очиб берилди. Умид қиламизки, эртага мусулмонлар талабларга риоя қилмаса, бизнинг масжидларимиз бундай шароитга бефарқ бўлганлар сабаб ёпилиб қолмасин. Биз давлатимиз бизга ишонч билан очиб берган масжидларимизни ўз бефарқлигимиз билан ёпиб қўймайлик.
Жалил САПАРОВ , журналист.
Киргиз тилидан узбек тилига Умиджон Алибаев таржимаси.
Бу материал ярми АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштирилган Бутурувчиларнинг тезкор ҳаракат грантлар программасининг ҳисобидан тайёрланган. Кўрсатилган тезкор грантлар программаси Кирғиз Республиқасидаги АҚШ элчилиги тарафидан молиялаштирилиб, Американинг халқаро билим бериш кенгаши (АКСЕЛС) орқали ишга оширилади. Бу ерда келтирилган таклифлар, хулосалар ва фикрлар фақат муаллифларнинг ўйини англатади ва Қирғиз Республикаси АҚШ Элчилигининг ёки Американинг халқаро билим бериш кенгашининг кўз карашига тўғри келмаслиги мумкин.
* * *
Support for this publication was provided in part by the USG Alumni Small Grants Program, which is funded by the U.S. Embassy in the Kyrgyz Republic and administered by American Councils for International Education: ACTR/ACCELS. The opinions expressed herein are the author’s own and do not necessarily express the views of either U.S. Embassy in the Kyrgyz Republic or the American Councils for International Education.
* * *
Данный материал создавался частично на средства Программы малых грантов для выпускников обменных программ, финансируемых Правительством США. Данная программа малых грантов финансируется Посольством США в Кыргызской Республике и администрируется Американскими Советами по международному образованию: АСПРЯЛ/ АКСЕЛС. Данный материал не обязательно отражает мнение Посольства США в Кыргызской Республике или Американских Советов по международному образованию.
* * *
Бул маалыматтык материал жарым-жартылай АКШ өкмөтү каржылаган Бүтүрүүчүлѳрдүн чакан гранттар программасынын каражатына даярдалган. Аталган Чакан гранттар программасы Кыргыз Республикасындагы АКШ Элчилиги тарабынан каржыланып, Американын эл аралык билим берүү кеңештери (АКСЕЛС) аркылуу ишке ашырылат. Бул жерде келтирилген сунуштар, корутундулар жана пикирлер авторлордун оюн гана билдирет жана Кыргыз Республикасы АКШ Элчилигинин же Американын эл аралык билим берүү кеңештеринин көз карашына дал келбеши мүмкүн.