Мамлакатда карантин олиб ташланганидан сўнг, COVID – 19 инфекциясининг тикланиши кузатилмоқда. Бу, биринчи навбатда, санитария ва гигиена талабларига риоя қилмаслик билан боғлиқ. Бундай ҳолатда нима қилиш керак? Жалал — Абаддаги медицина соҳаси ва ҳамжамият нима қилмоқда? Асосий муаммолар нимада? Биз ушбу мавзудаги бир нечта саволлар билан Жалал-Абад вилояти оилавий тиббиёт маркази директорининг ўринбосари Гулнара Маматалиевага мурожаат қилдик.
* * *
-Тожсимон вирус (коронавирус) биринчи марта Жалал – Абад вилоятида пайдо бўлганлиги маълум. Биз бунга тайёр эдикми? Олдиндан тайёргарлик кўрилган эдими?
— Албатта , бизда олдиндан тайёргарлик кўрилган эди. Ўтган йилнинг декабрь ойида шунга ўхшаш ҳодиса Хитойнинг Ухань шаҳрида қайд этилган эди. Биз вирус ҳақида маълумот олгандан сўнг, биринчи навбатта чегаралар ёпилди, тегишли чегара ҳудудларида постлар ўрнатдик. Кейин бизнинг давлатда ишлаётган Хитой фуқароларин ҳисобга олиб, уларни аниқлаб рўйҳатга олдик ва кузатиб турдик. Ушбу вирус тарқалишининг олдини олишга ҳаракат қилиб, тиббиёт соҳасида ҳам тайёргарлик кўрдик. Шунинг учун Умра сафаридан қайтиб келганлар орасида вирус аниқланганда бизда ҳалқ орасида шов-шув бўлмади. Биз зудлик билан касаллик чиққан марказларни назорат қилдик, ҳукумат штаб-квартирасини ўрнатди ва карантин эълон қилинди. Алоқада бўлган одамлар аниқланди, рўйхатга олинди ва тезкор равишда кузатилди. Шунинг учун бизда оммавий касалликлар, ёки касалҳоналарда гавжумликлар ва муаммолар бўлмади. Ўз вақтида кузатиш. уй шароитида ва касалхонада даволаниш яхши самара берди. Ушбу тайёргарлик туфайли бизда Италия мамлакати ёки бошқа давлатлар каби қийин аҳвол бўлмади. Албатта , ҳамма нарса яхши эди дейиш қийин, дастлаб бизда ҳимоя костюмлари кам эди, аммо кейин бу камчиликлар бартараф этилди ва ҳамма нарса жойига тушди.
— Тожсимон вирус минтақадаги тиббиёт соҳасининг қайси заиф ва камчилик тарафларини кўрсата олди? Эҳтимол, вирусологлар йўқ ёки техника тарафидан муаммолар мавжуд бўлгандир. Бундан ташқари, шифокорларни тайёрлашнинг етишмаслиги муаммоларга олиб келиши кузатилиб, қийинчиликлар туғилгандир?
— Албатта, коронавирус бизга биринчи марта келди, илгари шунга ўхшаган касалликлар бошқа мамлакатларда бўлиб келган, бизда бўлган эмас. Биринчи келишига қарамай, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарафидан талаблар қўйилиб, кейин жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тарафидан турли тавсиялар ва клиник протоколлари келди.Бизда даволаниш усуллари бўйича етарлича тайёргарлик бўлди, бунинг натижасида жиддий камчиликларга ва қийинчиликларга дуч келмадик. Бироқ, марказий тиббиёт билан минтақавий тиббиёт орасида фарқ бор ва уни таққослаб бўлмайди. У ердаги умумий тиббий-техник база бизникидан анча юқори ва мутахассисларнинг салоҳияти катта. Бизда вилоят клиник шифоханосида пульмонолог мутахассис бор, аммо бошқа туман ва шаҳарларда бундай мутахассис йўқ. Аммо, биз оғир касалларни вилоят касалхонасига олиб келиб, уларни даволадик. Енгил шакллари бўлган беморларни эса минтакаларда даволадик.Бироқ, дастлаб бизда ўпкани шамоллатиш аппаратлари етарли эмас эди, аммо кейинчалик уни таъминлай олдик ва бугунги кунда бундай муаммо йўқ. Яна бир камчилик портатив рентген аппарати эди. Бунинг сабаби шундаки, ўпкани жойида текшириш керак, бемор изоляцияга кириб кетганидан кейин қийин бўлиб қолади. (Бу эса беморни хавфсиз ҳолатда келтиргандан сўнг бажарилиши қийинлашади).Яхшиямки, тез орада биз ушбу қурилмаларни олдик ва ҳеч қандай муаммо бўлмади.
— Бугунги кунда Жалал-Абад вилоятида карнтин олиб ташланди ва аҳоли бурингидай турмуш ташвишларига кириб кетди. Шаҳарлар, туман марказлари ва бозорлар одамлар билан гавжум. Аммо ҳеч ким тиббий ниқоб тақмаяпди. Демак антисептиклар ҳам қўлланилмаяпди. Нима учун назорат юргизилмаяпди деб ўйлайсиз? Вазият шу қадар барқарор бўлиб қолдими?
— Шифокор сифатида биз ахолига ҳар доим бир ярим метр масофани сақлашни, ниқоб тақишни, одам гавжум жойларга бормасликни, у ерларга борса ҳам ниқоб ва антисептикларни ишлатишни унутмасликни, қўлларни совун билан тз-тез ювиб туришни айтиб, ўргатиб келмоқдамиз. Республика соғлиқни сақлашни ривожлантириш марказидан плакатлар, турли ташвиқот материаллари тарқатилиб келинмоқда, телевидения ҳам мунтазам равишда намоиш қилинмоқда, газета ва журналларда ҳам ёзиб эслатма берилмоқда. Бироқ, одамлар ҳар хил бўлар экан, барчасини бошқариш мумкин эмас. Шахсан мен баъзи дўконларга борганимда, у ердаги вазиятга эътибор бераман. Нотўғри вазиятларни танқид қиламан ва огоҳлантираман. Ҳа, кўп жойларга ниқобсиз киритилмоқда, санитария-гигиена талаб қилинмаяпди. Биз бундан хабардормиз. Албатта, биз бу ҳақда штаб-квартираларда айтмоқдамиз, чора-тадбирларни муҳокама қилиб, таклифлар қилмоқдамиз, аммо ҳаммаси четда қолгани йўқ. Бир томондан, санитария-эпидемиология марказларида жуда кўп иш бор, аммо улар барчасини бажаришга етиша олишмайдилар. Бунинг сабаби, улар вирус манбаларинин топмоқда, уларни ўрганмоқда ва зарарсизлантириш ишларини олиб боришмоқда. Уларнинг барча жамоат жойларига боришларига ва кузатиб туришларига мукинчиликлари етарли эмас. Аммо текширувлар тўхтамади, рейдлар давом этмоқда. Бироқ бу ерда битта муҳим нарса бор – бу ҳар бир фуқаронинг ўзи учун жавобгарлиги. Агар фуқаро ўз соғлиги учун, атрофдагиларнинг соғлиги учун жавобгарликни ҳис қилмаса, агар у бунга онгли равишда ёндошмаса, жамиятда мутлақо қулай вазият яратилмайди. Яна бир нарсани таъкидлашни истардим: жамиятда бундай вирус мавжуд эмас, у йўқ деган фикр мавжуд. Бироқ, бизнинг тиббий хадимларимиз ушбу беморларни даволаб, уларни ҳаётларини сақлаб қолишга ҳаракат қилиб, ўзларини жонларини ҳалокатга қўйган ҳолатлар ҳам мавжуд. Қанча шифокорлар азоб чекмоқда, қанча харажатлар ва қийинчиликлар. Нега буларнинг барчаси? Шуни ўйламайдиганлар ҳам бор. Баъзи сиёсатчилар ҳам тожсимон вирус йўқ нарса, бунга ишонманглар деган фикрни тарқатишмоқда. Ушбу вирус шу қадар юқумли-ки, биз уни доимо жамиятда тарқалишидан хавфсираймиз, қўрқамиз. Бундан ташқари, бу вирус бир одамдан бошқасига симптомсиз юқиши мумкин, ва агар у бир одамдан бошқасига юқадиган бўлса, бошқа одам буни кўтара олмаслиги эхтимол. У оғир пневмонияга учираб, азият чекади. Шунинг учун бу иллатга қарши ишларни ёлғиз медицина ҳизматкорлари юрғизишмайди. Касаллик тарақалишини олдини олиш учун барча давлат бўладими ёки нодавлат бўладими, шахсий бўладими, барча корхоналар ва томонлар унга қарши ҳаракат қилишлари керак. Бу барчамизнинг бурчимиз.
— Ушбу соҳада маҳаллий ҳокимятларнинг роли ва ўрни катта эканига ишонамиз. Бироқ, улар кўп ҳаракат қилмайдиганга ўхшамоқда. Бунга сиз нима дейсиз?
— Маҳаллий ҳокимият органлари ишини айта олмайман, уларнинг ишини баҳолай олмайман. Ўйлайманки, улар ҳам ҳанузгача тадбирларни ташкиллаштиришмоқда. Чунки бу уларга ҳам тегишли, уларнинг ҳам жавобгарчиликлари бор. Сабаби ҳалқнинг кўп қисми бу касаликка чалинса, унда ҳокимият органларига бу кўпга тушиши мумкин. Чунки улар бутун мамлакатдаги вазият учун жавобгардирлар. Биз ўз йўналишимиз бўйича иш юргиза берамиз, бизнинг ўз майдонимиз, ўз жавобгарчилигимиз бор.
— Умуман олганда, бизнинг фуқароларимиз ҳамма жойда ҳавфсиз ва тоза яшаш маданиятига мослашишлари керак. Тожсимон вируснинг тарқалиши бизни бунга мажбур қилмоқда. Аслида, ҳатто қишлоқ ва шаҳарларда ҳам асосий санитария талаблари бажарилмаяпди. Балким ўша маданиятни ҳалқ орасида тарқатилиш ишлари олиб борилмаётгандир? Уни ким ёйиши керак?
— Албатта, ҳалқимиз орасида ўз саломатлиги ва жамият соғлигига эътибор бериб, хавфсиз яшаш маданиятини ривожлантириш керак. Бу илгари сезилмаган нарса. Бу муҳим вазифа, аммо бу қисқа вақт ичида амалга ошириладиган иш эмас. Ҳалқни биз аста-секин тарбиялай беришимиз керак. Бунинг учун кенг тарғибот ва тушинтириш талаб этилади. Ҳозирги ота-оналар бўлмаса ҳам, уларнинг фарзандлари бундай маданиятда вояга етишлари мумкин. Ҳар доим одамларнинг онгига янги ва яхши нарсаларни олиб келиш қийин бўлган, аммо буни инкор этиб бўлмайди. Бироқ, томчилаб оққан сув бир кун тошни ёради дегандай, биз буни аста-секин ўргатиш ва шакллантириш бизнинг бурчимиз. Ҳозирда ҳам ушбу коронавирус фонида кўплаб фуқаролар янги шароит ва талабларга ўрганиб қолган. Худди шу нарса вирусдан қўрқадиган ва эҳтиёткорлик билан яшайдиган одамлар сони кўпайиб бораётган қишлоқ жойларда ҳам кузатилмоқда. Шундай вирус чиқибди деса, қўрқишиб, ўзларини ва яқинларини эхтиётлаб яшаганлар кўпаймоқда. Ўз яшаган жойларини, қишлоқлари чегараларини ёпиб, четдан келганларни киргизмасликка харакат қилган кўринишларга ҳам гувоҳ бўлмоқдамиз. Шундай қилиб ҳалқ орасида сақланиш инстинкти пайдо бўлмоқда, бу янги яшаш нормаларини аниқлаши мумкин, ҳар бир фуқаро ўзини ва яқинларини сақлаганга ҳаракат қилиб қолади десак ҳам бўлади. Бундан келиб чиқиб, бизнинг ташвиқот ишларимиз зоя кетмаяпди, натижа бераяпди деб ўйлайман.
— Жалал-Абад вилоятида ҳам тожсимон вируснинг тарқалишининг иккинчи тўлқини содир бўлиши мумкинми? Агар шундай бўлса, сабаб нима? Биринчи омил нима?
— Хозирки кунда тожсимон вируснинг тарқалишининг иккинчи тўлқини бўлади, куз фаслида бўлади, қишда бўлади деган ҳар ҳил маълумотлар тарқалмоқда. Бу нафақат бизнинг вилоятда, балки дунёни босиши мумкинлиги ҳақида гап бўлмоқда. Ҳеч ким бу амалга ошишини ёки ошмаслигини кафолатлай олмайди. Ҳеч ким иккинчи тўлқинни киргизмаймиз деб ҳам ваъда бера олмайди. Бу касаллик симптомларсиз, бошқача айтганда бирон бир аломатсиз, иситма ёки оғриқсиз ўтиши мумкинлиги аниқланди. Бундан ташқари, қон тести салбий натижани кўрсатиши мумкин, аммо касаллик давом этиши мумкин. Шунинг учун, бундай вазиятда касаллик тарқалиши мумкин ва биз бунга доимо тайёр бўлишимиз даркор. Бу нима дегани: бу ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқоб тақиш. қўлларни тез-тез совунлаб ювиб туриш, антисептиклардан фойдаланиш деганидир. Ушбу талабларга қатъий риоя қилиш, бизни нафақат коронавирусдан, балки бизга келадиган бошқа инфекциялардан ҳам ҳимоя қилади.
— Бугунги кунда Жалал–Абад вилоятидаги асосий муаммо нимада? Энг шошилинч эҳтиёж нима?
— Ҳаётимизда ҳеч қандай муаммосиз ҳеч нарса бўлмайди, ҳар доим ҳам муаммолар мавжуд ва доимо шундай бўлган. Маълумки, бизнинг минтақамиз тиббиётида мутахассислар етишмайди. Ҳудди шу оилавий шифокорлар, юқумли касаллик бўйича мутахассислар, яна акушер – гинекологлар етарли эмас. Тегишли мутахассислар билан таъминлаш минтақавий соғлиқ учун муҳимлигини ҳамма тушунади. Иложи борича самарали соғлиқни сақлаш тадбирларини ўтказиш масаласи ҳам мавжуд. Тожсимон вирус ҳақида гап кетганда, биз ҳар доим тайёрмиз, керакли жиҳозлар, ҳимоя воситалари билан таъминлаймиз ва тайёргарликни оширамиз. Бу ушбу касалликка қарши ҳаракатларимизнинг ишончлилигини оширади.
Жалил САПАРОВ , журналист.
Киргиз тилидан узбек тилига Умиджон АЛИБАЕВ таржимаси.
Support for this video/publication was provided in part by the USG Alumni COVID-19 Rapid Response Small Grants Program, which is funded by the U.S. Embassy in the Kyrgyz Republic and administered by American Councils for International Education: ACTR/ACCELS. The opinions expressed herein are the author’s own and do not necessarily express the views of either U.S. Embassy in the Kyrgyz Republic or the American Councils for International Education.
____________________________________________________________
Данный материал создавался частично на средства Программы малых грантов «Оперативные меры КОВИД-19” для выпускников обменных программ, финансируемых Правительством США. Данная программа малых грантов финансируется Посольством США в Кыргызской Республике и администрируется Американскими Советами по международному образованию: АСПРЯЛ/ АКСЕЛС. Данный материал не обязательно отражает мнение Посольства США в Кыргызской Республике или Американских Советов по международному образованию.
________________________________________________________________
Бул маалыматтык баракча/видеоролик жарым-жартылай АКШ өкмөтү каржылаган Бүтүрүүчүлѳрдүн КОВИД-19 Ыкчам Чара чакан гранттар программасынын каражатына даярдалган. Аталган Чакан гранттар программасы Кыргыз Республикасындагы АКШ Элчилиги тарабынан каржыланып, Американын эл аралык билим берүү кеңештери (АКСЕЛС) аркылуу ишке ашырылат. Бул жерде келтирилген сунуштар, корутундулар жана пикирлер авторлордун оюн гана билдирет жана Кыргыз Республикасы АКШ Элчилигинин же Американын эл аралык билим берүү кеңештеринин көз карашына дал келбеши мүмкүн.
________________________________________________________________
Бу материалнинг ярми АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштирилган Бутурувчиларнинг тезкор ҳаракат грантлар программасининг ҳисобидан тайёрланган. Кўрсатилган тезкор грантлар программаси Кирғиз Республиқасидаги АҚШ элчилиги тарафидан молиялаштирилиб, Американинг халқаро билим бериш кенгаши (АКСЕЛС) орқали ишга оширилади. Бу ерда келтирилган таклифлар, хулосалар ва фикрлар фақат муаллифларнинг ўйини англатади ва Қирғиз Республикаси АҚШ Элчилигининг ёки Американинг халқаро билим бериш кенгашининг кўз карашига тўғри келмаслиги мумкин.